Календарь

« »
Правительственный Портал Республики УзбекистанНациональное информационное агентство УзбекистанаУзбекское агентство по печати и информацииПресс-служба президента Республики Узбекистан

18.05.2012 г.

Bebaho ma’naviy meros

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi Markaziy ko‘rgazmalar zalida 18-may – Xalqaro muzeylar ku...


Янги китоблар Сиз – китобхонларга мунтазир!

G`afur-G`ulom-Tanlangan-asa

Академик шоир, ўзбек адабиёти равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган

Ғафур Ғулом ижоди ўзбек китобхонларининг бир неча авлодини тарбиялашга хизмат қилган.

Ушбу китобга жамланган асарлар ўзининг ғоявий руҳи билан мустақилликни қўлга киритган халқимиз-

нинг комил инсонларни вояга етказиш йўлидаги курашида камарбаста

бўлишига ишонамиз. 


Anor

 А. Қаҳҳорнинг "Анор" номли қисса ва ҳикоялар тўплами лотин алифбосида. Ўзбекистон халқ ёзувчиси

Абдулла Қаҳҳорнинг "Анор" деб номланган  тўпламида унинг энг машхур қисса ҳамда ҳикоялари жамланди.

Адибнинг бизга мерос қолдирган асарлари ғоявий-бадиий жиҳатдан  юксак савияда ёзилган, у яратган образлар ғоят ранг-баранг.

Нархи – 4 000 сўм. 

 


Hikmatdir dunyo

 Cадриддин Салим Бухорий 1946 йил Бухоро шаҳрида зиёли оиласида туғилган.

У 1972 йилда ҳозирги Бухоро Давлат университетининг чет тиллар факультетини

тамомлаб, узоқ йиллар ушбу даргоҳда ёшларга сабоқ берган. Cадриддин Салим Бухорийнинг асарлари ҳам олмон, инглиз, рус, тожик, украин, болгар

ва бошқа жаҳон тилларига таржима қилинган.

Нархи – 4 500 сўм.

 

 


Afrika1

 Африка ҳайвонат олами ҳақида тўлиқ маълумот берувчи рисола. Лотин тилида, мелованный қоғозда чоп этилган.

Нархи – 9 000 сўм.

 

 

 

 

 


KALILA va DIMNA

Қадим замонларда ҳинд файласуф олимлари тарафидан ёзилган «Калила ва Димна» асарида турли жониворлар

тилидан айтилган масал, ҳикоя, ривоят, эргаклар асос қилиб олинган бўлса-да, унда адолат ва эзгулик каби инсоний туйғулар

мадҳ этилиб, ёвузлик ва қабоҳат қораланади.

Нархи – 6720 сўм.

 

 


MuhamAli

Муҳаммад Авфий XII асрнинг охири XIII аср бошларида яшаган бухоролик машҳур адиб ва тазкиранависдир. Унинг «Лубобул-албоб»

(«Идрок хулосалари») асари илк тазкиралардан. Авфий қаламига мансуб «Жавомиул-ҳикоёт» тарихий ва фолклор материалларига асосланиб ёзилган бўлиб, унинг ўша давр ижтимоий иллатларини фош қилувчи ва юксак инсоний фазилатларни мадҳ этувчи ҳислатларини кўпгина Европа ва Шарқ тадқиқотчилари таъкидлаганлар.
Нархи – 2500 сўм.

  

 


MuhamAli

Ўн тўртинчи асрда бўлиб ўтган сарбадорлар ҳаракати тарихимизнинг ғоятда мумтоз ва эътиборли. Инсонларни тенг ҳуқуқли, фуқаролари фозил жамоа, шаҳар бунёд этмакка бел боғлаган.

Пахта тозаловчилар маҳалласининг оқсақоли Абу Бакр Калавий, камонмерган Хўрдак Бухорий, толиби илм Мавлонозода сингари оддий халқ вакиллари давлат бошига келдилар...

Нархи – 5500 сўм.

 

 


Sharifa Salimova

Эътиборингизга тақдим этилаётган «Ватан суврати» тўплами таниқли шоира Шарифа Салимованинг узоқ йиллар мобайнида шеърият деб

аталмиш сирли уммондан эл-юрт муҳаббати йўлида ўзига хос куюнчаклик, самимият билан ажратиб олган сўз гавҳарларидир.

Муаллифнинг бетакрор лисоний жозиба ва қалб ҳарорати билан зийнатланган манзумалари Сизнинг қалбингизга ҳам ўзгача шукуҳ ва

кайфият бағишлайди.  

Нархи – 7800 сўм. 

 


Afgon

Ёзувчи Қўчқор Норқобилнинг «Афғон 2-рота» деб номланган қиссалар ва ҳикоялар китобида Инсонга куч-қудрат, умид бахшида этадиган,

руҳлантирадиган энг олий туйғу – Муҳаббат мавзуси ўзига хос тарзда улуғланади.


 

  

 


Tavba va Sulayyo

Сиз Замин қалбидаги сир-асрорлардан бохабармисиз? Балки, эсаётган шабада ҳам шунчаки эсмай, Яратганнинг қудратидан огоҳ этувчи муждаларни қулоғингизга шипшиётгандир. Ҳа, соҳир қалблар учун бу олам мўъжизаларга тўла. Саудия араб адибаси Маҳа Муҳаммад ал-Файсалнинг рамзий тил билан яратган мазкур «Тавба ва Сулайё» романи ҳам шундан гувоҳлик беради. Бу китоб орқали қалбингизга шундай гўзал туйғулар оқими оқиб киради, сўз қудратига, сўз сеҳрига беихтиёр тан берасиз.

Нархи – 4300 сўм.


 


Ikki dust

Муаззам Иброҳимованинг «Икки дўст» китобида унинг тансиҳатлик ҳақидаги эртаклари жамланган. Кичкинтойлар учун мўлжалланган бу эртакларда озодаликка рия қилиш, ақл-идрок ҳам саломатлик учун муҳилиги ҳикоя қилинади.

Нархи – 1200 сўм.

 


 


Oq qush

 Шухрат “Оқ қушнинг кенжа боласи”.

Таниқли ўзбек адиби ва шоири Шухрат асарлари нафис лиризм, лирик қаҳрамон руҳий оламининг ёрқин ифодаланганлиги, ҳис-туйғуларнинг самимийлиги билан ажралиб туради. Бу инсоний туйғулар унинг болалар учун ёзилган асарларида ҳам ўз ифодасини топган. Муаллифнинг болаларга аталган ҳикоялари ва шеърларидан таркиб топган ушбу мажмуа кичик китобхонларга муносиб ҳадя бўлди.

  Нархи – 3500 сўм.

 


Asqad-Muhtor

 

Асқад Мухтор “Эл-юрт керак экан одамга”.

  Ўзбек адабиётининг устоз адибларидан бири, беназир шоир Асқад Мухторнинг мазкур тўплами унинг энг сара шеърларидан ҳамда ижодкорнинг бой тажрибаси, инсоний туйғулари ва теран мушоҳадаларини ифодаловчи адабий ўйларидан дасталанди.

 

 Нархи – 3500 сўм.